31-07-2025 13:05
Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан 11 914 нафар жабрланган аёлга кундузги ижтимоий хизматлар кўрсатилди.
Шунингдек, 4 006 нафар хотин-қизга бирламчи кўмак хоналарида ижтимоий ёрдам берилди.
Бундан ташқари, аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида 512 нафар аёл ҳамда 709 нафар фарзандлари жойлаштирилиб, уларга зарур ижтимоий хизматлар кўрсатилди.